13.02.2025. Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти Кенгаши раиси ўринбосари ва Кенгаш аппарати масъул ходимлари томонидан касаба уюшмасига янги ташкил этилган корхона, ташкилот ва муассасаларни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасига жалб қилиш бўйича шаҳар ва туманларда ишлар олиб борилди.
Тарғибот-ташвиқот ишлари давомида 20 га яқин корхона ва ташкилотнинг 1500 нафарга яқин ходимлари касаба уюшмасига жалб қилинди.
Жумладан, “GIJDUVON GOVSHUN MAXSUS QURILISH MONTAJ” масъулияти чекланган жамиятининг 210 нафар, “REMSTROYKOMPLEKT INVEST INJINIRING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг 700 нафар ходимлари касаба уюшмасига жалб этилиб, бошланғич касаба уюшма ташкилоти тузилди.
Шунингдек, “REMSTROYKOMPLEKT INVEST INJINIRING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонада мавсум даврида ишчи-ходимлар сони 1500 нафарга етиши кўзда тутилган.
Корхона, ташкилот ва муассасаларни касаба уюшмасига жалб қилиш ишлари давом этмоқда.