14.02.2025. Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Ҳозирда мазкур бошқармада 1467 нафар ишчи-ходим меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Конференцияда белгиланган меъёрга мувофиқ бўлимлардан сайланган 50 нафар делегатлардан 48 нафари иштирок этди.
Дастлаб, Ишчи раёсат, котибият, таҳрир ҳамда саноқ комиссиялари сайлаб олинганидан сўнг кун тартибидаги масалалар муҳокама марказида бўлди.
Унга кўра, Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил февралдан 2025 йил февралгача бўлган даврдаги фаолияти тингланди. Таъкидланишича, ҳисобот даврида 75 нафар ишчилар касаба уюшмалари тизимидаги сиҳатгоҳларда имтиёзли равишда соғликларини тиклашган, 217 нафар ходимлар касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан Тошкент, Самарқанд, Хоразм вилоятларининг диққатга сазовор жойларига саёхатга юборилган, 302 нафар ходимга моддий ёрдамлар берилган, ишчи-ходимларнинг 87 нафар фарзандлари ёзги мавсумда болалар оромгоҳларида дам олдирилган. Бундан ташқари, иш берувчи ва касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан маданий-маърифий ва спорт тадбирлари учун 122 млн. сўмга яқин маблағ сарфланган. Конференция делегатлари касаба уюшма қўмитасининг ўткан йиллардаги фаолиятини қониқарли деб топиб, бошланғич касаба уюшма ташкилоти тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлади.
Шундан сўнг конференцияда яширин овоз бериш йўли орқали муқобиллик асосида Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Мунаввархон Умарова қайта сайланди.
Конференцияда шунингдек, Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси таркиби, Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти тафтиш комиссияси таркиби, Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти тафтиш комиссияси раиси, Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари касаба уюшмаси Фарғона вилоят бирлашган қўмитаси ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар, ҳамда вилоят бирлашган қўмитаси таркибига вакиллар сайланди.
Конференция ишида Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Улуғбек Муҳамедов иштирок этиб, ишчи-ходимларнинг ҳимояси борасида олиб борилган ишларни юқори баҳолади. Шунингдек, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар бўйича ўз таклифларини билдирди.
Шоҳсултон Тўхтаматов