[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

15.02.2025. Тошкент электр таъминоти филиали касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан 2020 йил январидан 2025 йил январигача бўлган ҳисобот даври мобайнида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш каби йўналишларда амалга оширилган ишлар таҳлил этилди.

Ҳисобот-сайлов конференциясида Тошкент электр таъминоти филиали раҳбарияти, электр тармоғига хизмат кўрсатиш шахобчалари, электр таъминоти ним тортиш станциялари бошлиқлари ва жойлардан конференцияга делегат этиб кўрсатилган соҳа ходимлари иштирок этдилар.

Тошкент электр таъминоти филиали касаба уюшма қўмитасининг 2020-2025 йиллар давридаги фаолияти юзасидан ҳисботи ва тафтиш комиссиясининг ҳисобот маърузаси келтирилган маълумотлар юзасидан музокараларда сўзга чиққан делегатлар касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот давридаги фаолиятини қониқарли баҳоладилар.

Шундан сўнг Тошкент электр таъминоти филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси, касаба уюшма қўмитаси таркиби, тафтиш комиссияси таркиби ва раиси, Тошкент минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшмаси конференциясига  делегат сайланди.

Конференция доирасида иштирокчиларга жорий йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланиши, шу муносабат билан жойлардаги меҳнат жамоаларида ўтказилаётган тадбирлар, мамлакат касаба уюшмалари тарихига оид маълумотлар берилди.

Конференция якунида бошланғич касаба уюшма ташкилоти олдида турган долзарб вазифалар, фаолиятнинг асосий йўналишларида амалга ошириладиган ишлар, уларнинг сифатини янада ошириш бўйича аниқ ва мақсадли тадбирлар белгилаб олинди.

Муҳаббат Ўрмонбекова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари