[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

20.02.2025. “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашидан Бош меҳнат ҳуқуқ инспектори Бобурмирзо Абдуллаев, Бош юрисконсульт Иброҳим Исоқов, меҳнат ҳуқуқ инспектори Алишер Имомов, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Шоназар Аҳмедов, Андижон вилоят касаба уюшмалари вилоят кенгаши ижтимоий бўлим мудири Эргашбой Тешабоев, “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали директор ўринбосари — бош муҳандис Хуршидбек Қодиров ва таклиф этилган делегатлар иштирок этдилар.

Кун тартибидан ўрин олган бир қатор ташкилий масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Унда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган фаолияти, иш берувчи вакили ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботлари тингланди. Ўқиб эшиттирилган ҳисоботлар юзасидан иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Сўзга чиққанлар ҳисобот даврида ходимларни қўллаб-қувватлаш бўйича қилинган ишларга юқори баҳо бердилар. Конференция давомида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшмасининг ҳисобот давридаги фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди.

Шунингдек, филиал бошланғич ташкилоти касаба уюшма қўмитаси раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Сайлов “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низом” талаблари асосида ўтказилди. Конференция давомида ҳисобот-сайлов жараёнлари, қўмита аъзоларини сайлаш тартиби, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда комиссия аъзоларининг вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Бошланғич касаба уюшма қўмиталарига сайловлар бу йилдан янгича тизимда олиб борилмоқда”, — дейди Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Бош юрисконсульти Иброҳим Исоқов. “Бунда муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан янги раис сайланиши белгилаб берилган. Бугун ҳам мана шу талаблар асосида филиал касаба уюшма қўмитаси раиси сайланди.”

Сайлов натижаларига кўра, “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Гулчеҳрахон Маматхўжаевага ишонч билдирилиб, у қайта сайланди. Сўнгра касаба уюшма қўмитаси ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби тасдиқланди. Шунингдек, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот-сайлов конференциясига икки нафар делегат сайланди. Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар муҳокама қилинди ҳамда филиалнинг янги касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги фаолият йўналишлари белгилаб олинди.