[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

20.02.2025. Навоий вилояти Конимех тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 14-сонли мактабда 2025 йил 20 февраль куни касаба уюшмасининг ҳисобот-йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда бошланғич касаба уюшма қўмитаси аъзолари сайланди.

Мактаб касаба уюшмаси қўмитасининг беш йил давомидаги фаолияти якунлари, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги келгуси вазифалар, шунингдек, 14-сонли мактаб директори томонидан беш йиллик давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тингланди. Шунингдек, 14-сонли мактаб касаба уюшмаси қўмитаси таркибини сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

Йиғилиш натижасига кўра, касаба уюшмаси раислигига Бахронова Нилуфар Абдураззоқ қизи қайта сайланди. Унинг сайланиши меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.