21.02.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилей байрами муносабати билан хотин-қизлар иштирокида маданий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши хотин-қизлар комиссияси аъзолари, тармоқ касаба уюшмалари ҳамда туман ва шаҳар кенгашларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар иштирок этдилар.
Маданий тадбирда сўзга чиққан вилоят кенгаши раиси С. Рафиков юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича имкониятлар ҳамда ҳуқуқий кафолатлар яратилганлиги, шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик тарихи ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Шунингдек, сўзга чиққан хотин-қизлар касаба уюшмалари томонидан уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлашга кўмаклашиш соҳасидаги ишлар бир неча йўналишларда олиб борилаётганини алоҳида таъкидладилар.
Тадбир якунида вилоят кенгаши томонидан жамият тараққиёти, юрт фаровонлиги йўлида ва касаба уюшмаларидаги самарали ҳамда намунали фаолияти учун эътироф этилган бир гуруҳ хотин-қизларга ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати