26.02.2025. Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева билан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил қилинди.
Учрашувни университет ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Дилшод Ибодуллаев олиб борди.
Учрашувда Г. Қурбонбоева мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва улардан катта умидлар ҳақида гапирди. Шунингдек, касаба уюшмалари томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталди. Ёшлар учинчи Ренессанс бунёдкорлари эканлигини эътироф қилиб, илм излашдан тўхтамасликка ундади.
Университетнинг спорт фаолияти, педагогика ва психология факультети 231-гуруҳ талабаси Муниса Озодовага касаба уюшмалари стипендиати сертификати тақдим қилинди. Ушбу стипендия меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори икки баробарида бўлиб, олти ой давомида тўланади.