04.03.2025. Касаба уюшмаси Устави ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ, “Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ Касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Конференцияда “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ бошқарув раиси Дадаходжаев Дилшод Фаррухович ва “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши” раиси муовини Розиметов Махмуд Хабибуллаевич иштирок этди.
Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
– Касаба уюшма қўмитасининг 2020-2024 йиллар давомидаги фаолияти – унинг якунлари ва келгусидаги вазифалар, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари.
– Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи.
– Касаба уюшма қўмитаси раисини сайлаш.
– Касаба уюшма қўмитаси таркибини сайлаш.
– Тафтиш комиссияси таркибини сайлаш.
– Тафтиш комиссияси раисини сайлаш.
– Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурилишчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши VIII Қурултойига делегат сайлаш.
– Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурилишчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашига вакил сайлаш.
Корхона бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференциясида белгиланган меъёрга мувофиқ, цех касаба уюшмаси ташкилотларидан сайланган 20 нафар делегат яширин овоз бериш йўли билан янги ҳисобот муддатига Касаба уюшмаси қўмита раиси этиб Маджитова Б.Р. сайланди.