06.03.2025. Жорий йилнинг 5 март куни Бухоро вилояти Ўзсаноатқурилиш банки Тўқимачилик бўлими бошланғич касаба уюшмасида жамоа шартномаси бандларининг ижроси бўйича 2024 йилда бажарилган ишлар ҳисоботи тингланди. Бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020–2025 йиллардаги фаолияти юзасидан маърузаси йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди ва бажарилган ишлар муҳокама қилинди. Бухоро вилояти Ўзсаноатқурилиш банки Тўқимачилик бўлими бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва унинг аъзолари сайланди ҳамда келгуси 5 йиллик учун вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига жорий йил Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланиши ҳақида маълумотлар ҳам берилди.