[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

06.03.2025. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Данғара туман бўлинмаси кенгаши томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ва Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан маърифий ва маданий байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам шодиёнасига таълим муассасаларида меҳнат қилиб келаётган 300 нафарга яқин таълим жонкуярлари таклиф этилди.

Даставвал, йиғилганларга Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ва унинг ташкил топиши, бугунги кундалик фаолиятидаги ўрни ва нуфузи ҳақида маълумотлар берилди.

— Касаба уюшмаларининг ҳаётимиздаги ўрни ҳақида кўп гапириш мумкин, — дейди Данғара тумани 18-мактаб ўқитувчиси Нодирахон Азимова. — Ушбу ташкилотнинг ёрдамини олмаган, унинг ёрдамига суянмаган одам кам бўлса керак. Чунки касаба уюшмаларининг кўмаги билан саёҳатларга боряпмиз, саломатлигимизни тиклаш учун сиҳатгоҳларга йўлламалар ажратилмоқда. Мана, бугун ҳам касаба уюшмаларининг эътибори сабаб совғалар билан сийландик. Қолаверса, касаба уюшмаларининг ташкил топиши ва тарихи ҳақидаги маълумотлар биз учун янгилик бўлди.

Байрамда таълим фидойиларига иззат-ҳурмат кўрсатилиб, уларга касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди. Янгираган куй-наволар устозларни рақсга чорлади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши