[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

07.03.2025. Ҳисобот-сайлов конференциясида “Ҳудудгаз Сурхондарё” ГТФ бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020-йил июлдан 2025-йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари муҳокама қилиниб, келгусида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида вазифалар белгилаб олинди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича “Ҳудудгаз Сурхондарё” ГТФ бошланғич касаба уюшмаси раиси А.Қобилов ва касаба уюшмаси тафтиш комиссиясининг ҳисобот маърузалари тингланди.

Конференцияда касаба уюшмасининг 2020-йил июлдан 2025-йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари, эришилган ютуқлари эътироф этилиб, йўл қўйилган камчиликлар ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

Ҳисобот-сайлов конференцияси Ўзбекистон касаба уюшмаларида янгидан жорий этилган сайлов тизими бўйича муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди. Натижада, “Ҳудудгаз Сурхондарё” ГТФ бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг раиси этиб А.Б.Қобилов қайта сайланди.

Шунингдек, бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг янги органлари ҳам сайлаб олинди.

Конференция ишида Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари С.С.Егамбердиев, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ БКУҚ раиси Ш.Ж.Ахмедов, ЎзКУФ Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Қ.А.Боболов, ЎзКУФдан Сурхондарё вилоятига бириктирилган масъул Ш.Ж.Қодиров, “Ҳудудгаз Сурхондарё” ГТФ директори М.А.Мансуров, директор ўринбосарлари, филиал бўлим бошлиқлари ва цех касаба уюшмаларидан сайланган 41 нафар делегат иштирок этдилар.