[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

12.03.2025. Маълумки, мамлакат равнақи юксак малакали кадрларга боғлиқ. Тошкент кимё-технологиялар институти Янгиер филиали талаб юқори бўлган касблар, йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашга муносиб ҳиссасини қўшаётир.

Бу ўқув даргоҳида бугунги кунда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, касаба уюшма аъзоларининг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларга ҳар жиҳатдан ғамхўрлик қилиш масалалари 160 нафар аъзо бирлашган бошланғич касаба уюшмаси зиммасида.

Институт филиалида бўлиб ўтган бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ҳисобот-сайлов йиғилишида дастлаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси Шаҳноза Назарованинг 2020 йил февралидан 2025 йил февралигача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги келгуси вазифалар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Шунингдек, иш фаолияти батафсил тасвирга олинган видеоролик намойиш қилинди.

Иш берувчи томонидан жамоа шартномаси асосида қилинган ишлар бўйича Маъмура Абдуолимова ҳисобот берди.

Кун тартибидаги кейинги масала қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди. Касаба уюшмаси қўмита раислигига икки кишининг номзоди кўрсатилиб, сайлов очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилди. Жуда кўпчилик овоз билан Шаҳноза Назарова қайта сайланди.

Конференцияда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашининг ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар сайланди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.