17.03.2025. 16 март куни бўлиб ўтган конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Сирдарё вилояти кенгаши, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси масъуллари ва станция таркибий бўлинмаларидан сайланган 146 нафар делегат иштирок этди.
Очиқлик ва шаффоф тарзда ташкил этилган конференцияда делегатларнинг яширин овоз бериш натижаларига кўра Мусаева Камола Акбаржановна Сирдарё ИЭС Касаба уюшма қўмитаси раиси этиб қайта сайланди.