[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

18.03.2025. Наманган вилояти Ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида 2023-2025-йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024-йилдаги ижроси юзасидан меҳнат жамоаси йиғилиши ва ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.

Конференцияда Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-йил февралдан 2025-йил февралгача бўлган даврда бажарилган ишлари юзасидан ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди. Музокараларда касаба уюшмаси қўмитасининг иш фаолияти қониқарли деб баҳоланди.

Конференция ишида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Ф.У. Раҳматов, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Наманган вилоят кенгаши бўлим бошлиғи Н. Настинов, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгаши раиси З. Жўраев, сайланган 54 нафар делегат иштирок этди.

Ёпиқ овоз бериш йўли билан альтернатив усулда ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Шакиров Назиржон Латипович 5 йил муддатга касаба уюшмаси қўмитаси раислигига сайланди.

Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгаши раиси З. Жўраев касаба уюшмаси олдида турган вазифалар ва ташкилотнинг шонли 120 йиллик санасини нишонлаш режалари ҳақида ахборот бериб, касаба уюшмаси аъзоларини байрам тадбирларида фаол бўлишга чақирди.