[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

08.04.2025. Қизилтепа тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ҳамкорлигида Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли давлат мактабгача таълим ташкилотлари методист-тарбиячилари ва тарбиячилари ўртасида «Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2025» кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танлов якунларига кўра номинациялар бўйича қуйидагилар 1-ўринни эгалладилар ва уларга диплом ҳамда вилоят босқичида иштирок этиш учун тавсияномалар берилди:

  • “Энг яхши директор ўринбосари” номинациясида 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директор ўринбосари Ш. Камолова 1-ўринни эгаллади.

  • “Йилнинг энг фидокор тарбиячиси” номинациясида 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Н. Раҳматова 1-ўринни эгаллади.

  • “Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи” номинациясида 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Г. Бафоева 1-ўринни эгаллади.

  • “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинациясида 34-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси М. Муҳаммадова 1-ўринни эгаллади.

  • “Энг яхши эко-тарғиботчи тарбиячи” номинациясида 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Ф. Уракова 1-ўринни эгаллади.

  • “Янги Ўзбекистонда янги авлод болаларини маънавий камолотга етакловчи энг яхши тарбиячи” номинациясида 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Н. Адизова 1-ўринга муносиб деб топилди.

Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчиларга касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қизилтепа туман кенгаши