[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

08.04.2025. Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи муносабати билан “7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни”га бағишланган Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши томонидан спорт мусобақалари ўтказилди.

Касаба уюшмалари ташкилотлари мамлакатимиздаги энг йирик жамоат ташкилотларидан бири ҳисобланиб, меҳнат жамоаларида ходимлар ўртасида спорт-соғломлаштириш ишларини амалга оширишдаги роли тобора ортиб бормоқда.

Шу кунларда ўтказилаётган тадбирлар шукуҳи ўзгача. Хабарингиз бор, бу йил касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи кенг нишонланмоқда. Жойларда ходимлар билан бундай тадбирларни ўтказиш, нафақат шаҳар миқёсида, балки тармоқ, туман ва бошланғич ташкилотларда ҳам кенг йўлга қўйилган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси “Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармаси” унитар корхонаси ҳамкорлигида Яккасарой спорт мажмуасида “7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни” муносабати билан “Соғлом ҳаёт бошлаш — фаровон келажак гаровидир” шиори остида ходимлар ўртасида спортнинг юриш, шахмат, шашка, стол тенниси ва дартс турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий ғояси — ҳар бир фуқаро ўз соғлиғи учун шахсан масъул эканини, уни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш йўлида ҳар куни ҳаракат қилиш зарурлигини кенг жамоатчиликка етказишдан иборат бўлди.

Тадбирда Тошкент шаҳридаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар учун оммавий тарзда спорт билан мунтазам шуғулланиш имкониятларини яратиш, ёшларда спорт ва соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишни ошириш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида мусобақалар тизимли равишда ташкил этилди.

Спортнинг оммавий юриш, шахмат, шашка, стол тенниси ва дартс турлари бўйича 100 дан ортиқ иштирокчи қатнашди. Мусобақанинг ҳар бир тури бўйича баҳолар ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона ва шаффофлик тамойилларига тўлиқ риоя этилган ҳолда белгиланди.

Мусобақа байрамона тарзда, кўтаринки руҳда, мусиқа садолари остида, барча санитария талабларига амал қилинган ҳолда ташкил этилди. Ғолибларга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши томонидан эсдалик совғалар ва дипломлар топширилди.

Ушбу тадбирда трибунадаги 500 нафардан ортиқ гуруҳ аъзолари иштирокчиларни олқишлаб, бутун мусобақа давомида қўллаб-қувватлаб туришди.

Тадбир якунида иштирокчилар ушбу спорт байрамини ташкил этган мутасадди ташкилотларга чуқур миннатдорлик билдиришди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши