[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

08.04.2025. Сурхондарё вилояти, Ангор туманида жойлашган, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган “Нурли маскан” мактаб-интернати ходими Маматова Бахтигул Абдулакимовна иш берувчининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгашига ишга тиклаш бўйича мурожаат қилди. Мазкур мурожаат меҳнат ҳуқуқи инспектори томонидан атрофлича ўрганилди.

Текширув натижасига кўра, Б.Маматова 2021 йилдан буён интернатда тарбиячи вазифасида ишлаб келган ва айни пайтда Тошкент халқаро кимё университетида махсус педагогика йўналиши бўйича таълим олмоқда.

2024 йил 10 октябрда иш берувчи Б.Маматова билан тузилган меҳнат шартномасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисми 3-банди асосида — яъни “ходимнинг малакаси етарли эмаслиги” сабабли — бекор қилган (Буйруқ №97, 10.10.2024 йил). Қонунчиликка мувофиқ, 2024 йил 17 сентябр куни ходимга ёзма огоҳлантириш берилган ҳамда бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги олинган.

Бироқ ўрганиш жараёнида иш берувчи томонидан қуйидаги қонунбузарликлар аниқланди:

  1. 161-модда 2-қисм 3-банд талабига кўра, ходимнинг малакаси етарли эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган.

  2. 144-модда талабига мувофиқ, ходимни бошқа иш билан таъминлаш чоралари кўрилмаган.

Юқоридаги ҳолатлар асосида Б.Маматованинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

2025 йил 17 февралдаги суд ҳал қилув қарорига кўра, даъво қаноатлантирилди:
Б.Маматова тарбиячи вазифасига ишга тикланди, унга мажбурий ишсиз юрган даври учун 22 084 586 сўм иш ҳақи ҳамда 5 200 000 сўм маънавий зарар ундириб берилди.

Зариф Холов 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори