[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

09.04.2025. 2025 йил 4 апрель куни Республика марказий маслаҳат-диагностика поликлиникасида касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Мажлисда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Х. Сайдалиев иштирок этди.

Йиғилишда ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида — яъни 2020 йил апрель ойидан 2025 йил апрель ойигача бўлган оралиқда бажарилган ишлар бўйича — Бош шифокор Саидова Динара Исматиллаевна, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмедов Сададин Ахмедович ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари эшитилди.

Сўзга чиққанлар томонидан ҳисобот даврида амалга оширилган ишларга тегишли баҳолар берилди. Шунингдек, бошланғич касаба уюшма қўмитаси таркиби ва бошланғич ташкилот раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Кўрсатилган икки номзоддан Э. Хидиров номзоди меҳнат жамоаси томонидан бир овоздан маъқулланди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, кўтарилган саволларга мутасаддилар томонидан жавоб берилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.