[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

10.04.2025. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-103-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилояти кенгаши ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида Пастдарғом туманида кенгайтирилган йиғилиш ва семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан Самарқанд вилоятига бириктирилган вакил Нодир Деҳқонов, Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебо Саидова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиқов, шунингдек, “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичи бўйича вилоят комиссияси аъзолари, туман ва шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлимлари, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари бошлиқлари иштирок этдилар.

Сўзга чиққан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиқов ПҚ-103-сонли қарор ва “Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши баёни” ижроси доирасида вилоятда хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичи доирасида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида фикр билдирди.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг ўринбосари Зебо Саидова тегишли бошқармалар, вилоятдаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, барча туман ва шаҳар ҳоким ўринбосарлари ҳамда тижорат банклари раҳбарларига хотин-қизлар иқтисодий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар ва кўрсатмалар берди.