[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

10.04.2025. 2024 йилда Тошкент шаҳар Сергели туманидаги умумтаълим мактабларидан бирида ишлаб келаётган ўқитувчи Д.Мирзахмедова касб касаллигига чалинган. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК)нинг маълумотномасига кўра, унга 2024 йил 2 апрелда касб касаллиги асосида учинчи гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва касбий меҳнат лаёқатини 40 фоиз йўқотгани қайд этилган. Ушбу ҳолат 2025 йил 30 апрелгача амал қилувчи деб топилган.

Шу муносабат билан Д.Мирзахмедова Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига мурожаат қилиб, касб касаллиги туфайли ундирилиши керак бўлган тўловлар амалга оширилмаётганини маълум қилди.

Мурожаат Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. Текширув натижасида маълум бўлишича, 2024 йил апрелдан 2025 йил январгача бирорта ҳам ойлик тўлов амалга оширилмаган, январ ойидан эса нотўғри ҳисоб-китоблар қилинган. Шунингдек, бир марталик товон пули ҳам белгиланган тартибда тўланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан (321, 324 ва 323-моддалар), ходимнинг соғлиғига касб фаолияти туфайли етказилган зиён учун иш берувчи ойлик ва бир марталик товон тўловларини амалга ошириши шарт.

Касаба уюшмаси мутахассислари томонидан иш берувчига расмий кўрсатма юборилди, аммо белгиланган муддатда уни бажариш таъминланмади. Шунингдек, ходим манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат этилди.

2025 йил 25 март куни Сергели туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суд ишни кўриб чиқди ва қуйидаги қарорни қабул қилди:

  • 19 275 204 сўм зарарни қоплаш тўлови

  • 48 188 011 сўм миқдорида бир марталик товон пули

  • 268 706 187 сўм 13 тийин кечиктирилган тўловлар учун компенсация

  • 1 000 000 сўм маънавий зарар учун

  • 37 500 сўм почта харажатлари

Шу орқали Д.Мирзахмедовага тегишли маблағлар ундириб берилиши таъминланди.

Д. Самарбеков

Республика кенгашининг Меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси