14.04.2025. Жорий йилнинг 11 апрель куни Сирдарё вилоятидаги ДМЖХ ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотлар ишчи-ходимлари ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди. Мусобақа Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик байрамига бағишланди.
Беллашувда тизимдаги турли ташкилот ва муассасаларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган касаба уюшмаси аъзолари фаол иштирок этдилар. Тадбир соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишни ошириш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Эркаклар ўртасидаги баҳслар натижалари:
1. Абдумажидов Камрон Қобилжон ўғли
2. Муродов Бобуржон Абдурахмон ўғли
3. Худойбердиев Асадбек
Аёллар ўртасидаги баҳслар натижалари:
1. Масетова Нилуфар Саитжон қизи
2. Жўраева Сайёра Эркиновна
3. Ортиқова Тўлганой Жониқуловна
Мусобақа ғолиблари шахмат турнирининг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Шунингдек, 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар тармоқ касаба уюшмасининг вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.