[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

22.03.2025. Наврўзи оламнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган яхшилик ва бағрикенглик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, атроф-муҳитни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш каби олижаноб ғоялар Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган тарихий ўзгаришларнинг мақсад ва мазмунига тўла ҳамоҳангдир.

Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан ёлғиз қариялар ҳолидан ҳабар олиш, нуронийлар, ногиронлар ва меҳнат фахрийларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва эъзозлаш, кам таъминланган, кўмакка муҳтож кишиларга беғараз ёрдам кўрсатиш йўналишларида ҳайрли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Наврўз айёми муносабати билан ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги олдидан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман бўлинмаси кенгаши томонидан тизимда фаолият юритаётган 16 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати