15.05.2025. 15 апрель куни Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти бирлашган ташкилоти томонидан, “Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатига 120 йил тўлиши” муносабати билан, шахмат бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг кубоги” учун ўтказилиб, вилоятнинг турли туманларидан иштирокчиларни жамлади.
Беллашувда давлат муассасалари ва спорт мактабларида фаолият юритаётган мураббийлар иштирок этишди. Тадбир Сирдарё вилояти шахмат федерацияси мураббийи Барот Хайлаев ҳакамлигида юқори савияда ўтказилди.
Мусобақа натижаларига кўра, эркаклар ўртасида фахрли 1-ўринни Боёвут тумани 1-сонли спорт мактаби тренери Хайлаев Шарофиддин, 2-ўринни Оқолтин тумани спорт мактаби тренери Болиқулов Тоҳир, 3-ўринни эса Боёвут тумани 2-сонли спорт мактаби тренери Қосимов Нурбек эгаллади.
Аёллар ўртасида эса 1-ўринни Боёвут тумани 1-сонли спорт мактаби тренери Хайлаева Юлдуз, 2-ўринни Сайхунобод тумани спорт мактаби тренери Жумоқова Шаҳноза, 3-ўринни эса Ховос тумани 2-сонли спорт мактаби тренери Эшбекова Баҳорой эгаллади.
Мусобақа ғолиблари мусобақанинг 2-босқичи — вилоят босқичига йўлланмаларни қўлга киритишди. Тадбир якунида улар вилоят касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.