[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

21.04.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 18 апрель куни Сирдарё вилоятида спортнинг шахмат тури бўйича “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ушбу мусобақагача туман босқичлари 5–10 апрель кунлари ташкил этилган бўлиб, уларда 4500 дан ортиқ ҳаваскор шахматчилар иштирок этди.

Вилоят босқичида 20 нафар сараланган шахматчи ғолиблик учун беллашди. Қизғин ва беллашувларга бой мусобақа якунида эркаклар ўртасида:

  • 1-ўрин — Гулистон шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби ходими Жумаев Элдор;

  • 2-ўрин — Гулистон туман йўллардан фойдаланиш корхонаси ҳисобчиси Абдулла Рахмонов;

Аёллар ўртасида эса:

  • 1-ўрин — Боёвут тумани 1-сон спорт мактаби мураббийи Юлдуз Хайлаева;

  • 2-ўрин — Боёвут туманидаги 1-мактаб психологи Севара Очилова ғолиб деб топилди.

Ғолиблар Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.