21.04.2025. Спорт — соғлом ҳаёт асоси. Урбанизация ва замонавий ҳаёт тарзи камҳаракатлиликни ошириб, аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳолсизлик, уйқучанлик, диққатнинг пасайиши, семизлик каби белгилари ортиб бораётган бир пайтда, жисмоний фаолликни рағбатлантириш янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ҳар йили 7 апрель куни нишонланадиган Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб югуриш ва юриш марафонлари ташкил этилади.
Жумладан, жорий йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида юриш марафони бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар фаол иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.