22.04.2025. Гулистон шаҳрида “Соғлом танда — сифатли таълим” шиори остида Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада шаҳарнинг 4 та сектор ҳудудлари ғолиблари бўлган 112 нафар ўқитувчи ва ходимлар иштирок этди. Улар спортнинг беш тури бўйича — мини-футбол (эркаклар), волейбол (эркаклар ва аёллар), стол тенниси (эркаклар ва аёллар), шахмат (эркаклар ва аёллар), шунингдек, шашка (эркаклар ва аёллар) бўйича беллашишди.
Мусобақа якунида ғолиблар Гулистон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири С. Артиков, Гулистон шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори И. Исмаилов, БЎСМ оммавий тадбирлар бўйича методисти А. Шомуродов ва Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси Ф. Таштанов бошчилигида қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.