[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

23.04.2025. 2025 йил 22 апрель куни Самарқанд вилоят Ёшлар марказида Самарқанд вилоят суди ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Меҳнат кодекси: меҳнат низолари билан боғлиқ ишларнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан ўтказилиб, унда Самарқанд вилоят суди ва касаба уюшмалари раҳбарлари, ҳуқуқшунослар, кадрлар бўлимлари бошлиқлари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан, меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари Зафар Аллабаев эса меҳнат низолари бўйича суд амалиёти, янги Меҳнат кодексидаги муҳим янгиликлар ва уларнинг қўлланилиши ҳақида маълумот берди.

Тадбир савол-жавобларга бой, очиқ мулоқот руҳида ўтди. Қатнашчилар ўзаро фикр алмашдилар ва амалиётда учрайдиган муаммолар юзасидан ҳуқуқий тавсияларга эга бўлдилар.