[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

24.04.2025. 2025 йил 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш ҳамда қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш. Мухамедханов ва Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Х. Сайдалиев иштирок этдилар.

Конференция кун тартибида 2020 йил апрель ойидан 2025 йил апрель ойигача бўлган ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар эшитилди. Иш берувчи, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланиб, уларга тегишли баҳолар берилди.

Шунингдек, бошланғич касаба уюшма қўмитаси таркиби ва ташкилот раиси сайлови масаласи кўриб чиқилди. Иккита номзод орасидан Ф. Рафиков конференция делегатларининг кўпчилик овози билан ташкилот раиси этиб сайланди.

Конференцияда кун тартибидаги барча масалалар муҳокама қилиниб, қатнашчилар томонидан берилган саволларга мутасаддилар томонидан жавоблар қайтарилди. Якунда келгусидаги асосий вазифалар белгилаб олинди.