24.04.2025. “Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси ҳафталиги” доирасида, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси ташаббуси билан Учкўприк туманидаги 1-мактабда таълим муассасалари раҳбар ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Ўйинда Фарғона вилоятининг 56 та мактабидан тузилган 10 та жамоа иштирок этди. Жамоалар ғолиблик учун ўз билим ва зеҳнларини синовдан ўтказдилар.
Интеллектуал беллашувдаги саволлар асосан меҳнат қонунчилиги мавзусига бағишланган бўлиб, ҳар бир таълим муассасаси раҳбари мазкур соҳада етарлича билимга эга бўлиши зарурлиги таъкидланди.
Беллашув якунларига кўра, энг кўп саволларга тўғри жавоб берган “Янги Ўзбекистон” жамоаси 1-ўринни эгаллаб, Самарқанд шаҳрига саёҳат йўлланмасига эга бўлди. “Бунёдкор” жамоаси 2-ўринни эгаллаб, Хива шаҳрига йўл олади. “Саёҳатчи” жамоаси эса 3-ўринга сазовор бўлиб, Тошкентга саёҳат йўлланмасини қўлга киритди.
— “Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси ҳафталиги” доирасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйини таълим муассасалари раҳбарларининг меҳнат соҳасига оид билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди, — деди Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Лолахон Аҳмедова.
Жамоалар берилган саволларга аниқ ва тўғри жавоб бериш орқали ғолибликни қўлга киритдилар. Ҳафталик доирасида таълим ходимлари учун қатор учрашувлар ва саёҳатлар ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши