[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

28.04.2025. 2025 йил 24 апрель куни “Кварц” акциядорлик жамияти Касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Тадбирда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши раис ўринбосари Салихов Абдуғаппор Мухторович, Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Неъматов Шерзод Сирожиддин ўғли, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши раиси Нуралиев Эркинжон Назруллаевич, Тармоқ касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши раиси Кодиров Зохиджон Халимжон ўғли ҳамда “Кварц” АЖ техник директори Турсунбоев Соҳиб Собирович иштирок этди.

“Кварц” акциядорлик жамиятида касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси юқори савияда ва катта ташкилий руҳ билан ўтказилди. Тадбирда касаба уюшма қўмитаси раиси ва Тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари эшитилди. Амалга оширилган ишлар юзасидан кенг қамровли ҳисобот тақдим этилди. Ҳисоботда жамоа манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, маданий ва спорт тадбирларини ташкил этиш ҳамда ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган ишлар алоҳида эътироф этилди. Ҳисобот даврида амалга оширилган ишларга тегишли баҳолар берилди. Раис ва қўмита аъзоларининг фидокорона меҳнати, ўз ишига бўлган масъулият ва садоқати конференция иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Шунингдек, касаба уюшма қўмитаси раиси ва касаба уюшма қўмитаси таркибини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Касаба уюшмаси раиси яширин овоз бериш йўли билан мукобиллик асосида сайланди. Кўрсатилган икки номзоддан Б. Хасанов номзоди конференция делегатлари томонидан кўпчилик овоз билан қайта сайланди.

Сайлов ва конференция кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди, кўтарилган саволларга мутасаддилар томонидан жавоб берилди. Келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Айтиш жоизки, мазкур конференция нафақат ҳисобот-сайлов тадбири, балки бирлик ва ҳамжиҳатликнинг ёрқин намунасига айланди. Конференция самимий муҳитда, кўтаринки кайфиятда ўтди ва барча иштирокчиларда ижобий таассурот қолдирди.