[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

29.04.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” доирасида ташкил этилган Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталиги лоирасида “Меҳнатни муҳофаза қилишнинг янги босқичи: иш ўрнида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли” мавзусидаги Давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Федерациянинг Қорақалпоғистон Кенгаши, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими, тиббий-ижтимоий экспертизаси, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутасаддилари ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида сунъий интеллектдан тизимли равишда фойдаланган ҳолда ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг меҳнатини енгиллаштириш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, сунъий интеллектдан инсон меҳнатини енгиллаштириш, самарадорликни ошириш мақсадларида фойдаланиш каби масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, иштирокчилар меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида фикр-мулоҳаза алмашиш билан бирга ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.

Давра суҳбати якунида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги йўналишида жамоавий назоратни ташкил этиш бўйича ўтказилган Республика кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари муносиб тақдирланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати