[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

30.04.2025. Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан  Нукус шаҳридаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасиниг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги ва “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунлари, “Меҳнат кодекси”, “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси” мазмун-моҳияти тарғиботига бағишланган  ўқув-семинар ўтказилди.

Ўқув-семинарда юқорида номлари келтирилган қонунлар, шунингдек, Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти, ходимларнинг муносиб меҳнат шароитида фаолият юритиши, улар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, иш жойларида муносиб меҳнат шароитларини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди. Шунингдек, семинарда Меҳнат кодексига киритилган ўзгартишлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Баҳс-мунозараларга бой бўлган семинарда мавзу юзасидан сўзга чиққанлар Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йилллиги, педагог ходимларга яратилаётган шароитлар хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати