[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

30.04.2025. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти шаҳар ва туман кенгашлари томонидан 28 апрель — “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” меҳнат жамоаларида кенг нишонланмоқда.

Ҳар йили 28 апрель куни бутун дунё миқёсида Меҳнатни муҳофаза қилиш куни кенг нишонланади. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ушбу ташаббуси 2003 йилдан буён амалга ошириб келинмоқда.

Мазкур сана муносабати билан дунёнинг юздан зиёд мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам, иш жойларида жароҳатланиш ҳамда касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, тармоқ тизимидаги ташкилот ва муассасаларда учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилди. Ушбу тадбирларда иш жойларида бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, иш берувчи ва ходимларнинг меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этиши бўйича масъулиятини ошириш мавзусида муҳокамалар ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси ҳамкорлигида Бувайда туманида бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва иш берувчилар иштирокида “Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Шунингдек, сана муносабати билан меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловда шаҳар ва туманлардан тақдим этилган ҳужжатлар вилоят комиссияси томонидан номинациялар бўйича кўриб чиқилиб, ғолиблар аниқланди.

Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин — Қўқон шаҳридаги 46-мактаб,
2-ўрин — Фарғона туманидаги 63-мактаб,
3-ўрин — Риштон туманидаги 32-давлат мактабгача таълим ташкилотига берилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши