[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

01.05.2025. 2025 йил 29 апрель куни UCG “Qizilqumsement” акциядорлик жамиятида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан “Ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғи ишлаб чиқариш натижаларидан устувор” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбир “Меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва касб касалликлари профилактикаси” бўйича манзилли дастурни амалга ошириш мақсадида ташкил қилинди.

Семинарда қуйидаги мутахассислар маъруза билан қатнашдилар:

  • С.Н. Мельников — UCG “Qizilqumsement” АЖ бош директори;

  • Н. Қодиров — Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг Навоий ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

  • О. Кенжаев — Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси давлат инспектори;

  • Х. Раббимов — Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети профессори;

  • Н.И. Юлдашева — Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти кенгаши раиси.

Маърузаларда саноат корхоналарида хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий шерикликнинг аҳамияти, замонавий талаблар асосида меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда корхона бўлим ва бўлинма раҳбарлари, меҳнат муҳофазаси бўйича масъуллар, цех касаба уюшмаси вакиллари иштирок этишди. Уларга меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси қоидалари, хавфсиз иш жойларини яратиш ва ходимлар саломатлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Ўқув-семинар якунида соҳа вакиллари 28 апрель — “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан табрикланиб, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида фаоллик кўрсатган ходимлар ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир якунида иш берувчи ва касаба уюшмалари келгусида ҳам меҳнат ҳуқуқлари, меҳнат шароитлари, ижтимоий кафолатлар ва соғлом иш муҳитини таъминлаш борасида ҳамкорликда иш олиб бориш муҳимлигини таъкидладилар.