06.05.2025. Сўнгги йилларда юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари, дарахтзорлар ва ҳимоя ўрмонзорларини барпо этишга катта аҳамият қаратилмоқда.
Мазкур йўналишлардаги ишларга Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Куни кеча Ўзбекистон Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан яна бир Касаба уюшма боғи ташкил этилди. Хусусан, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Нигора Алимджанова бошчилигида барча ходимлар, шунингдек, “Ammofos-Maxam” АЖ раҳбарияти ва касаба уюшмаси фаоллари биргаликда “Чимён” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳудудида ташкил этилган “Касаба уюшмаси боғи”га мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказдилар.
Кўкаламзорлаштриш ишларидан сўнг тармоқ касаба уюшмаси мутасаддилари томонидан “Чимён” болалар соғломшалтириш оромгоҳида 2025 йилги ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш учун тайёргарлик ишлари ўрганилди. Хусусан, оромгоҳда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, санитария ва гигиена талабларига амал қилиниши, шунингдек, болалар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тайёргарликлар кўздан кечирилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга зарурий тавсиялар берилди.
Шавкат Тоиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси