[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

06.05.2025. 2025 йил 6 май куни Бухоро шаҳрида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгашининг IX ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда 2020 йил июль ойидан 2025 йил май ойигача бўлган фаолият сарҳисоб қилинди ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама этилди. Сўзга чиққанлар шаҳар кенгаши томонидан амалга оширилган ишларга юқори баҳо бериб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Конференцияда тафтиш комиссияси ҳисоботи эшитилиб, тасдиқланди. Яширин овоз бериш ва муқобиллик асосида ўтказилган сайлов натижасида М. Н. Шарипов шаҳар кенгаши раиси этиб сайланди. Шунингдек, тафтиш комиссиясининг янги таркиби, комиссия раиси ҳамда вилоят конференциясига делегатлар сайланди.

Анжуман ишида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Ш. С. Жавлонов ҳам иштирок этди.