07.05.2025. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман бўлинмаси кенгаши ҳамда Сирдарё туман Ахборот кутубхона маркази касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида 9 май “Хотира ва қадрлаш куни”ни кўтаринки кайфиятда нишонлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
“Жасорат ўлмайди” мавзуида ташкил этилган мазкур тадбирда тизимда фаолият юритаётган 1 нафар Чернобил фожеасини бартараф этишда иштирок этган ҳамда 9 нафар Афғон уруши қатнашчилари, ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда Афғон уруши қатнашчилари бўлган Э.Холиқов ва С.Умаров сўзга чиқиб, ўқувчи ёшларга бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, юртимизда ёшларни илм олишлари учун яратилган шарт-шароитлар ва улардан самарали фойдаланиш хусусида ўз ўгитларини бердилар.
Сана муносабати билан иштирокчиларга тармоқ касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгашининг байрам совғалари топширилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати