[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

12.05.2025. Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, соғломлаштириш ҳамда муносиб меҳнат шароитларини яратиш — касаба уюшмаларининг устувор йўналишларидан биридир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида бу борада муҳим қадамлар қўйилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг ўтган тўрт ойи давомида 397 нафар тиббиёт ходимлари ва уларнинг оила аъзолари республика санаторийларига имтиёзли йўлланмалар асосида юборилиб, соғломлаштирилди.

Шу билан бирга, Федерация ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда 12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Унда Самарқанд вилояти касаба уюшмалари кенгаши раиси ўринбосари А.Абдусаидов ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Ғ.Рустамов иштирок этиб, эл-юртида обрў топган, ўз касбига садоқатли ҳамшираларни байрам билан табриклашди.

Тадбир чоғида вилоятда фаолият юритаётган 5 нафар фидойи ҳамширага Тошкент вилоятида жойлашган “Кўҳинур” санаторийсига бепул йўлланма сертификатлари топширилди.

Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмасида меҳнат қилаётган ҳамшира Айдин Абдурашидова ўз сўзида Президентимизнинг тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслари, яратилаётган шароитлар ва имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади. У кўп йиллик ҳалол меҳнати эътироф этилиб, “Кўҳинур” санаторийсига йўлланма берилгани учун миннатдорчилик билдирди.