12.05.2025. Жорий йилнинг 10 май куни пойтахтимиздаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда “Ҳамшира – 2025” ва “Патронаж доя — аёл саломатлиги таянчи” республика кўрик-танловларининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Шу куни мазкур билим ва маҳорат синови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди.
12 май — Халқаро ҳамширалар куни арафасида ўтказилган ушбу байрам тадбири аввалида Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳоджон Рахманович барча ҳамшираларни яқинлашиб келаётган касб байрами билан табриклади.
“Одамларимиз кўз ўнгида эндиликда ҳамшира деганда фақат шифокор тавсиясига амал қилувчи оддий тиббиёт ходими эмас, балки билим ва малакаси юқори, юксак масъулиятли мутахассис сиймоси гавдаланмоқда”, — деди вазир ўз сўзида.
Шундан сўнг, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев сўзга чиқиб, фидойи ўрта тиббиёт ходимларини Халқаро ҳамширалар куни билан муборакбод этди.