[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

13.05.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, Нурота туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида “Ҳеч ким эътиборимиздан қолмайди, барча ҳаракатларимиз — инсон қадри учун” шиори остида кенг қамровли маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Дастлаб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти Кенгаши раиси Назира Тоғаева интернат тарбияланувчилари томонидан қўл меҳнати асосида яратилган буюмлар кўргазмаси билан танишди. Шундан сўнг мусиқий ва бадиий чиқишлар намойиш этилди. Куй-қўшиқ ва рақслар иштирокчилар ва меҳмонларда кўтаринки кайфият уйғотди.

Тадбирда вилоят Кенгаши раиси Н.Тоғаева ва раис ўринбосари Н.Исоқов сўзга чиқиб, барчани касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни билан самимий муборакбод этдилар.

Шунингдек, тадбир доирасида ташкил этилган шахмат ва стол тенниси мусобақалари ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.