14.05.2025. Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилмоқда. Жумладан, Иштихон туманида ҳам мазкур конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппарати ташкилий ишлар бўлими бош мутахассиси Шахноза Ориповна Одилхонова, Федерациянинг Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари Акбар Абдувалиевич Абдусаидов, вилоят кенгаши раиси Нормурод Ражабов, шунингдек, Иштихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Қосим Пахриддинович Нурдинов иштирок этди.
Конференцияда 2020 йил май ойидан 2025 йил май ойигача бўлган давр мобайнидаги фаолият юзасидан Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Иштихон тумани кенгаши раиси Шокир Даминович Ахмедовнинг ҳисоботи тингланди.
Хисобот даврида туман кенгаши томонидан фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилди. 2020–2024 йиллар мобайнида жами 823 та мурожаат қайд этилган бўлиб, улардан 671 таси ёзма, 152 таси эса ишонч телефони ва оғзаки мурожаатлардир. Мурожаатларнинг 705 таси ижобий ҳал этилган, 118 тасига эса зарур тушунтиришлар берилган.
Ташкилотлар ўртасидаги жамоа шартномалари асосида бир ходимга тўғри келадиган йиллик сарф-харажат миқдори ўртача 7 миллион 533 минг 600 сўмни ташкил этди.
Ҳисобот даврида 103 нафар ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларга юборилиб, соғломлаштириш чоралари кўрилди. Шунингдек, 268 нафар ходим фарзандлари вилоятдаги оромгоҳларда дам олдилар.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида жамоа шартномалари асосида 894 нафар ходим ва уларнинг яқинлари учун сайёҳатлар ташкил этилди.
Тадбирда шунингдек, ҳисобот даври мобайнида туман кенгаши ва бошланғич ташкилотлар томонидан “Энг намунали бошланғич ташкилот”, “Меҳнат муҳофазаси жамоатчилик назоратини энг яхши ташкил этиш”, “Энг яхши ижтимоий шерик” ва “Энергия тежамкорлиги” номинациялари бўйича ташкил этилган кўрик-танловларда фаол иштирок этилгани алоҳида таъкидланди.
Делегатлар томонидан ҳисобот “қониқарли” деб баҳоланди. Конференция давомида туман бўлинмаси кенгаши раислигига номзодлар очиқ овоз бериш йўли билан сайланди. Саноқ комиссияси хулосасига кўра, Шокир Ахмедов кўпчилик овоз билан қайтадан раисликка сайланди.