19.05.2025. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 67-мақсадида “Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқаролар сонини ошириш” вазифаси белгиланган. Ушбу вазифа ижросини таъминлаш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда “Касаба уюшмаси кубоги” спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Жорий йил 17 май куни Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, вилоят Спорт ишлари бошқармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида таълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остидаги “Касаба уюшмаси кубоги” спорт мусобақаларининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси С. Файзиева, вилоят Спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Р. Бобоқулов, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш. Маматқулов ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Н. Хожиев иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Мусобақа спортнинг мини-футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича ташкил этилди. Унинг қуйи босқичларида вилоятдаги 888 та умумтаълим муассасаларидан 20 000 нафардан ортиқ ходим иштирок этди.
Спорт мусобақаларининг вилоят босқичига эса туман ва шаҳар босқичларида энг кучли деб топилган 200 нафарга яқин иштирокчи келишган.
Очилиш маросимидан сўнг спортнинг 5 та тури бўйича мусобақаларга старт берилди. Барча беллашувлар қизғин рақобат муҳитида, байрамона ва кўтаринки кайфиятда ўтди.
Мусобақалар натижалари:
-
Мини-футбол (эркаклар):
1-ўрин — Оҳангарон шаҳар
2-ўрин — Юқори Чирчиқ тумани
3-ўрин — Чиноз тумани -
Волейбол (эркаклар):
1-ўрин — Паркент тумани
2-ўрин — Оҳангарон шаҳар
3-ўрин — Бўка тумани -
Волейбол (аёллар):
1-ўрин — Оҳангарон шаҳар
2-ўрин — Паркент тумани
3-ўрин — Бекобод тумани -
Стол тенниси (эркаклар):
1-ўрин — Дуканов Диёр (Оққўрғон тумани)
2-ўрин — Рашидов Умиджон (Чиноз тумани)
3-ўрин — Аблаханов Нурсултон (Қуйи Чирчиқ тумани) -
Стол тенниси (аёллар):
1-ўрин — Эштоева Дилфуза (Паркент тумани)
2-ўрин — Абдусаидова Ҳилола (Тошкент тумани)
3-ўрин — Жасурова Навруза (Зангиота тумани) -
Шахмат (эркаклар):
1-ўрин — Рахмонов Шерали (Бўка тумани)
2-ўрин — Хайдаров Адхам (Бекобод тумани)
3-ўрин — Маркаев Мақсуд (Ангрен шаҳар) -
Шахмат (аёллар):
1-ўрин — Озодбоева Лобар (Паркент тумани)
2-ўрин — Хашимова Нодира (Тошкент тумани)
3-ўрин — Холматова Марям (Пискент тумани) -
Шашка (эркаклар):
1-ўрин — Бозоров Улуғбек (Юқори Чирчиқ тумани)
2-ўрин — Абдурасулов Саидакбар (Бўка тумани)
3-ўрин — Султанов Алимардон (Оҳангарон тумани) -
Шашка (аёллар):
1-ўрин — Жонгабекова Озода (Чиноз тумани)
2-ўрин — Куранова Лобар (Бекобод тумани)
3-ўрин — Исмтаиллаева Гулжамал (Олмалиқ шаҳар)
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва спорт формалари тўплами билан тақдирланди.
Барча спорт турлари бўйича энг кўп очко жамғарган Паркент тумани жамоаси “Касаба уюшмалари кубоги” ҳамда 30 млн сўм пул мукофотига сазовор бўлди.