28.01.2015. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спортга кенг жалб этиш, бу орқали улар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида “Спорт- саломатлик гарови” республика спартакиадасига старт берилди.
Мазкур спартакиада 4 босқичда спортнинг стол тенниси, волейбол, шахмат, шашка, бадминтон ва сузиш турлари бўйича ўтказилади.
Мусобақанинг Республика босқичи минтақавий кесимда – Андижон, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ўтказилади.