21.05.2025. 2025 йил 20 май куни Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилояти бирлашган қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда касаба уюшмасининг Бухоро вилояти бирлашган қўмитаси таркибидаги бошланғич ташкилотларда ўтказилган умумий йиғилишлар ва конференциялар қарорларига мувофиқ сайланган жами 35 нафар делегат иштирок этди.
Конференция ишида бирлашган қўмита раислигига яширин овоз бериш йўли билан сайлов ўтказилиб, муқобиллик асосида янги қўмита раиси сайланди.
Шунингдек, конференцияда делегатлар томонидан юқори касаба уюшмалари органларининг Қурултой ва конференцияларига делегатлар ҳамда Кенгашларга вакиллар сайланди.
Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари – бош меҳнат ҳуқуқи инспектори А. Саидов ҳамда Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳуқуқшуноси Р. Хўжайбердиев иштирок этдилар.