21.05.2025. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги “Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда 2025 йил 13 февраль куни олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ўзбекистон сув спорти Федерацияси иштирокида мамлакатимизда илк бора Сузиш бўйича I-Очиқ Марказий Осиё чемпионати ташкил этилди.
Мазкур мусобақаларда иштирок этиш учун келган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон терма жамоалари вакиллари пойтахтимизда тантанали равишда кутиб олиниб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳмонхона типидаги “Чинобод плаза”, “Чинобод” ва “Турон” санаторийларига жойлаштирилди. Мазкур санаторий-сғломлаштириш мажмуаларида уларнинг дам олиб/, мусобақаларга пухта тайёргарлик кўришлари учун барча зарур шароитлар яратилди.
Спортчилар ва уларнинг мураббийлари халқаро мусобақалар олдидан “Янги Ўзбекистон боғи”да бўлиб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйдилар. Шуниндек, улар учун Тошкент шаҳри бўйлаб мароқли саёҳатлар ташкил этилди. Мазкур саёҳатлар давомида ҳорижий мамлакатлардан келган делегациялар вакиллари ва ёш спорчилар сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда Президентимиз ташаббуслари билан инсон қадрини улуғлаш ва манфаатларини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараси, шу жумладан, спорт соҳасида эришилган ютуқлар билан яқиндан таништирилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати