[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

23.05.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Гулистон Давлат Педагогика институтида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгаши раиси Рустамбек Турсунмурадов билан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят бошқармаси, институтнинг ёш педагог ходимлари ва талаба ёшлардан 180 нафари иштирок этди.

Тадбирда Рустамбек Турсунмурадов Президентимиз ташаббуси билан жорий йилнинг 14 февраль куни ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган вазифалар, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган улкан имкониятлар ҳақида сўз юритиб, ёшларни бундай имкониятлардан унумли фойдаланишга чақирди.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик тарихи ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ибратли ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Учрашув сўнгида Гулистон Давлат Педагогика институтида фаолият олиб бораётган бир қатор ёш педагог-ўқитувчилар ва талабаларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгашининг эсдалик совғалари ҳамда Самарқанд вилоятига икки кунлик бепул саёҳатга сертификатлар тақдим этилди.

Эркин Аҳмедов

ЎКУФ вилоят кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси