26.05.2025. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 18 майдаги 3-06 “с”-сонли қарори — “Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган фаол ёшларга касаба уюшмалари стипендияси ажратиш ҳамда касаба уюшма аъзоси бўлган фаол ёшлар учун санаторийларга бепул йўлланмалар бериш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор, шунингдек, Касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти кенгаши ҳузуридаги комиссия хулосаси асосида:
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали Педиатрия факультети 2-босқич, 231-гуруҳ талабаси Бабажонова Ситорабону Юсупбой қизи касаба уюшмасининг фаол аъзоси сифатида республикамиздаги соғломлаштириш марказларидан бирига бепул йўлланма билан тақдирланди ва махсус сертификатга эга бўлди.
Талабамиз ўз хоҳишига кўра исталган соғломлаштириш масканида дам олиш имкониятига эга бўлди.