27.05.2025. Жорий йилнинг 26–30 май кунлари “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида тармоқ касаба уюшмаси томонидан тизим ташкилотларида меҳнат қилаётган ходимлар учун Турин политехника университетида “Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги” мавзусида маданий-маърифий тадбир ҳамда “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.
Тадбирни Республика кенгаши раиси А.Хакулов кириш сўзи билан очиб берди. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси маслаҳатчиси Х.Шарипов касаба уюшмалари ҳаракатининг тарихи ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, тармоқ касаба уюшмаси фахрийлари В.Хошимова ва Ш.Исроилов ўз хотиралари ва тажрибалари билан ўртоқлашди. Тадбир доирасида ёшлар ва фахрийлар ўртасида самимий мулоқот ташкил этилди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский