[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

05.06.2025. 2025 йил 4 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти бўлинмаси ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ханапияев Фарходжон Раҳмонович, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши раиси Тоғаева Назира Маманазаровна, Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сафоев Нурали Неъматуллоевич, шунингдек, таклиф қилинган меҳмонлар ва делегатлар иштирок этди.

Конференция давомида касаба уюшманинг 2021 йил апрель ойидан 2025 йил июнь ойигача бўлган фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди, тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқланди.

Ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 3.3.22-бандига мувофиқ, ишлаб чиқаришдан озод этилган касаба уюшмасининг ҳудудий Кенгашлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайлови муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши белгиланган. Мазкур асосда Навоий вилояти Кенгаши раиси лавозимига Рахимова Феруза Искандаровна сайланди.

Шунингдек, вилоят Кенгаши ва тафтиш комиссиясининг янги таркиби тасдиқланди, ҳамда тафтиш комиссияси раиси сайланди.

Кун тартибида 10 та масала кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Йиғилиш якунида кейинги беш йилликда Навоий вилояти бўлинмаси фаолияти учун муҳим устувор вазифалар белгилаб олинди.