[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

11.06.2025. Ўзбекистон “Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги”ни нишонлаш бўйича тасдиқланган концепция доирасида, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ҳафталиги доирасида Тошкент архитектура-қурилиш университетида махсус танлов ташкил этилди.

Тармоқ корхона ва ташкилотларида фаолият юритаётган ҳамда мазкур йўналишда таълим олаётган ёшлар ўртасида “Энг фаол ёш ишчи-касб эгаси” танлови бўлиб ўтди.

Танлов иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, уларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш, шунингдек, энг яхши халқаро ишланмаларни касбий таълим тизимига татбиқ этиш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилди.

Беллашувлар “Ғишт териш — умумқурилиш ишлари устаси” ва “Қуруқ қурилиш ва пардозлаш ишлари устаси” йўналишлари бўйича назарий ҳамда амалий босқичларда ўтказилди. Республика босқичида мамлакатнинг 14 та ҳудудидан 28 нафар (ҳар бир вилоятдан 2 нафардан) ёш мутахассис иштирок этди.

Ҳаққоний баҳолаш асосида танлов ғолиблари аниқланди:

“Ғишт териш — умумқурилиш ишлари устаси” йўналиши бўйича:

  • 🥇 1-ўрин — Амиров Лазизбек (Тошкент вилояти)

  • 🥈 2-ўрин — Абдужадилов Муҳаммаддиёр (Сурхандарё вилояти)

  • 🥉 3-ўрин — Файзиева Истатбону (Бухоро вилояти)

“Қуруқ қурилиш ва пардозлаш ишлари устаси” йўналиши бўйича:

  • 🥇 1-ўрин — Азимов Азизбек (Бухоро вилояти)

  • 🥈 2-ўрин — Абдужадилов Фазлиддин (Тошкент шаҳри)

  • 🥉 3-ўрин — Эргашев Жамолиддин (Жиззах вилояти)

Ғолиблар Республика Кенгаши томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.